Яшнободда “ушлаш” тезкор режаси: жиноят содир этганликда гумон қилинувчи шахслар қўлга олинди

Жамият 15 Июль 2017 7420

2017 йилнинг 13 июль куни тахминан соат 15:40ларда Яшнобод тумани ҳудудида эълон қилинган “ушлаш” тезкор режаси асосида, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЙПХБ ходимлари томонидан, “Дамас” русумли автомашинаси ушланиб, унинг ичидан Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида фуқаро Алимжон Халиловга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) нисбатан талончилик жиноятини содир этганликда гумон қилинувчи Андрей Бекдяров ва Василий Мазовлар қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

  

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар