Туркия халқи ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш вақтида ўз қони билан демократик тузум ва адолатни ҳимоя қилди. Туркия Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) раиси ўринбосари ва матбуот котиби Моҳир Ўнал шундай фикрларни билдирди. 

«Ўша куни ҳарбийларга нисбатан бирорта ҳам зўравонлик ҳолати қайд этилмади ва ҳалқ исёнчилар устидан тўлиқ ғалаба қозонди», - деди Ўнал.

Туркия Адолат ва тараққиёт партияси инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида асосий ташаббускор бўлди ва партия ҳокимият тепасига келган биринчи кундан озмунча қийинчиликларни енгиб ўтмади, деган партия раиси ўринбосари. 

«Туркия минтақадаги қийинчиликларга дуч келяпти, аммо, шунга қарамай, мамлакат бу муаммоларни ҳал этмоқда», - деб қўшимча қилган Унал.

2016 йил 16июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбий исёнчилар давлат тўнтаришига уринишган эди. Асосий зиддият Анқара ва Истанбулда бўлди. 250дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ инсон жабрланди. Исён бостирилди.