Ҳонолулудаги “Марко Поло” 36 қаватли турар-жой мажмуасида рўй берган ёнғин туфайли камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ёнғин 26-қаватда юз бергани айтилмоқда. Ўтни ўчиришга ёнғин хизматининг ўнлаб бўлинмалари жалб этилган.

Таъкидланишича, тиббиёт ходимлари ҳодиса жойида бир неча жабрланувчига ёрдам кўрсатишган.

Яна камида икки нафар киши шифохонага оғир аҳволда етказилган.