Хитой ҲДК кемалари отряди келаси ҳафта Болтиқ денгизида “Денгиздаги ўзаро ҳаракатлар-2017” Россия-Хитой қўшма ҳарбий-денгиз машқларида иштирок этади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигидан хабар қилинди.

«24-27 июль кунлари Болтиқ денгизи сувларида Россия-Хитой машқларининг фаол босқичи бўлиб ўтади. Унга ўнлаб кемалар ҳамда ўндан ортиқ самолёт ва вертолётлар жалб этилади», - дея маҳкама хабаридан иқтибос келтиради Интерфакс.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳар икки давлат денгизчилари қайиқларга қарши, ҳаво мудофааси ва кемаларга қарши мудофаа бўйича машқларни ўтказади, шунингдек, қароқчилар томонидан шартли равишда эгаллаб олинган кемани озод қилиб, авариявий ҳолатдаги кемага ёрдам кўрсатиш бўйича қидирув-қутқарув амалиётини амалга оширади.