Буюк Британиянинг Brexit ишлари бўйича вазири Дэвид Дэвис мамлакатнинг ЕИдан чиқиши билан боғлиқ ҳужжатларни махсус чемоданда олиб юради. У ташқи электромагнит майдонлардан ҳимояланган бўлиб, хорижий жосуслардан асраш мақсадида шундай чора кўрилган, деб ёзади Telegraph газетаси.

Нашрнинг ёзишича, чемодан Фарадей қафаси билан жиҳозланган бўлиб, у ташқи электромагнит майдонлар таъсиридан сақлайди. У, шунингдек, барча турдаги симсиз,  GPS ва Wi-Fi сигналларини қайтаради. Бу эса, чемодан ичида сақланаётган маълумотларни ўғирланишдан сақлаш имконини беради. 

Вазир, эҳтиёткорлик сифатида Apple компаниясининг қўл соатларини Garmin соатига алмаштирган. У смарт соатдаги микрофон орқали уни тинглашларидан хавфсираган.