2017 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Борис Кадаский тоққа чиқиш йўналишини ҳеч ким билан келишмай махсус анжомлар ва кўникмаларсиз пиёда тоққа чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабар келиб тушиши билан ФВВ ходимлари томонидан қидирув ишлари бошлаб юборилган.

Ҳозирги вақтда ҳам ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Б.Кадаский бедарак йўқолган, деб эълон қилинган.