Сурия ҳукумати кучлари Раққа ва Дайр аз Зор вилоятларидаги 4та нефть майдонлари устидан назоратни қайта қўлга киритди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Суриядаги ҳарбий манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

"Сурия армияси Раққанинг жанубий қисми ва Дайр аз Зор ғарбидаги қатор аҳоли пунктлари устидан назоратни қайтарди. Тбисан, Ваҳаб, Фаҳад ва Кабир нефть майдонлари устидан назорат тикланди", — деган агентлик субатдоши.

Манбанинг сўзларига кўра, мамлакатнинг кўплаб туманларидаги вазият ижобий. Армия ҳужумни давом эттирмоқда.