Германияда қочқинларни қабул қилиш бўйича энг йирик марказ сентябрь ойида ёпилади. У Берлин-Темпельхоф эски аэропорти ҳудудида жойлашган. Бу ҳақда DPA хабар бермоқда. Ҳозирги кунда у ерда тахминан 300 киши истиқомат қилади.

Таъкидланишича, марказдаги шахслар жорий йилнинг сентябрига қадар бошқа жойга кўчирилиши лозим.

2008 йилда иши тўхтатилган Темпельхоф аэропорти, 2015 йилда ГФРнинг қочқинларни қабул қилиш бўйича энг йирик марказига айланди. Ҳозирги кунда аэровокзал биноси ва ангарларда мигрантлар учун хоналар мавжуд.