Индонезияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (USGS) хабар бермоқда.

Ер силкиниши маркази Тиламута шаҳридан 37 километр жануби-ғарбда бўлган. Зилзила ўчоғи 114,5 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.