Лицензия битими тузиш тўхтатилади

Ўзбекистон 15 Июль 2017 24366

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Савдо-саноат палатасининг форумида жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Norma.uz. 

Бугунги кунда лицензия беришда унинг эгаси (лицензиат) билан лицензия битими тузилади. Бу лицензия олиш ва ундан фойдаланиш борасида у ва лицензияловчи орган ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи шартномадир. У ёзма равишда икки нусхада: тарафларнинг ҳар бирига биттадан расмийлаштирилади. Қонун лойиҳаси билан бу тартиб-таомилни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уни олиш учун талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига розилигини олиш талаб қилинади. Розилик олинмаган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

“Ягона дарча” ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган лицензиялар ЯИДХП орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Лицензияни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисида ҳам электрон хабарнома юборилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар