Лондонда яна бир инсонга кислотали ҳужум уюштирилди

Жаҳон 15 Июль 2017 7741
Фото: AP Photo / Sarah Cobbold

Британия пойтахти Лондон шаҳрида яна бир кислотали ҳужум амалга оширилди, деб хабар қилмоқда Скотланд-Ярд.

15 июлга ўтар кечаси шаҳар шарқидаги Дагенэм туманидаги Баллардс-роад кўчасига полиция бўлинмаси чақирилган. Икки эркак қандайдир "заҳарли суюқлик"ни сепиб, мопедни ўғирламоқчи бўлишган. 

Мопедни олиб қочолмаган бўлишса-да, полиция ғаразгўйларни ушлай олгани йўқ. Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, тез тиббий ёрдам кўрсатилган жавоб берилган. 

Умуман, хабар қилинишича, бир кунда Британия пойтахтида 5 марта кислотали ҳужум амалга оширилган. 

Биринчи жабрланувчи мопедда ҳаракатланаётган вақтда икки нафар номаълум кимсалар кислота сепишади. Шундан сўнг, улардан бири мопедни ўғирлайди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Полиция маълумотларига кўра, бошқа шу каби ҳужумларда яна 4 киши азият чеккан. 

Ҳужумларни уюштиришда гумон қилиб икки ўсмир қўлга олинган. 

Кўпроқ янгиликлар