“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкентдан Бишкекка рейсларни ҳафтасига 2 тадан 4 тага қадар етказади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдралиева Ўзбекистон “Дававианазорат”и билан учрашувда маълум қилди.

Қирғизистон томони ўзбек авиайўналишларига ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун имтиёзли шароитлар таклиф қилди. Абдралиеванинг сўзларига кўра, Қирғизистон, бундан ташқари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га «Манас» аэропорти орқали бошқа давлатларга транзит парвозлари учун эркинликнинг 5-даражасини тақдим этишга тайёр.

«Ўзбекистон ҳукуматига Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларнинг тиклангани учун миннатдорлик билдирамиз», - дея таъкидлаб ўтди вазир ўринбосари.

Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийларининг сўнгги 9 йил давомидаги илк учрашувига айланди.