Марк Твен фикрларидан лавҳалар: Яхши бўлиш — инсонни жуда чарчатади!

Lifestyle 15 Июль 2017 26234

Ёзувчи, журналист, жамоат арбоби, гуманист. Марк Твен ижоди кўплаб адабий жанрларни ўзида мужассам этади. Том Сойернинг «отаси» ҳанузгача энг ўткир ақлли ёзувчилардан биридир.

Унинг ҳаётидаги қизиқ жиҳатлардан бири шуки, у бўш вақтида турли газеталарга ўз ўлими хусусида раддия ёзишни ёқтирган: «Менинг ўлимим ҳақидаги миш-мишлар жуда бўрттирилган». Алалоқибат, у барча газеталар муҳаррирларининг шунчалик ғазабига текканки, уларнинг барчаси бу хабарга «Афсуски» дея баҳо берадиган бўлишган.

Қуйида ушбу сўз устасининг ёрқин, доно ва кинояли фикрлари билан танишишингиз мумкин:

Ёз — йилнинг шундай мавсумики, қишда бажариш жуда совуқ бўлган ишлар учун жуда иссиқ вақтдир. 

Яхши ўрнакчалик кишини безовта қиладиган нарса йўқ.

Яхши китобларни ўқимайдиганлар китоб ўқишни билмайдиганлар олдида устунликка эга эмас.

Матбуотдаги барча нарса, таъзияномадан ташқари, рекламадир. 

Кечириш — бу бинафшанинг ўзини пайҳон қилганга ҳид таратишидир.

Ҳақиқат уйдирмадан ҳам ишончсизроқ, чунки уйдирма ҳақиқатга яқин бўлиши шарт, ҳақиқат эса йўқ. 

Ёлғоннинг 3 тури бор: ёлғон, қасддан ёлғон ва статистика.

Шовқин ҳеч нарсани исботламайди. Тухум қўйган товуқ шунчалик шовқин соладики, гўёки, митти сайёрани туққандек. 

Яхши бўлиш — инсонни жуда чарчатади!

Сенга ҳеч ким қарамаётгандек рақсга туш. Сени ҳеч ким тингламаётгандек куйла. Сенга ҳеч қачон вафосизлик қилинмаганидек сев ва Ер гўёки жаннатдек яша. 

Дунё сизга нимадир қилиб бериши керак, деган фикрга алданманг. У сизгача ҳам бўлган, сиздан қарздор эмас. 

Классика шундай нарсаки, уни барча ўқиш шарт деб ҳисоблайди, аммо ўқимайди

Энг ёмон ёлғизлик — бу инсоннинг ўзини ёлғиз қолганида ноқулай ҳис қилишидир. 

Инсонни яратиш — шонли ва оригинал ғоя эди. 

Мен ўзимга бир вақтнинг ўзида биттадан кўп сигарета чекмасликни қоида қилдим. 

Мен 14 ёш бўлганимда отам шунчалик аҳмоқлигидан унга зўрға бардош қилар эдим; аммо 21 ёшга кирганимда, бу кекса инсон сўнгги 7 йилда жуда ақлли бўлиб кетганидан ҳайратга тушдим. 

Инсон — уяла оладиган ягона махлуқ. Аслида, фақат у уяладиган ишлар қилади.

Чекишни ташлаш жуда осон. Мен ўзим ҳам 100 марта ташлаганман. 

Меҳр — кар эшита оладиган, кўр кўра оладиган нарсадир. 

Ҳаёт шунақа, инсон бир нарсадан ташвишланишни бас қилдими, иккинчи нарса ҳақида ташвишлана бошлайди.

Соғлиқни сақлашнинг ягона йўли — ёқтирмаган нарсани тановул қилиш, ёқтирмаган нарсани ичиш ва ёқтирмаган нарсани қилишдир. 

Ўзингизга бўлган ишончни сўндирмоқчи бўлганлардан узоқлашинг. Буюк инсон, аксинча, сиз ҳам буюк бўла олишингизга ишонч уйғотади. 

Қаёққа кетаётганини билмаган одам борган жойидан ҳайратга тушади.

Келинг, аҳмоқларга раҳмат айтамиз. Улар бўлмаганида қолганлар муваффақиятга эриша олмаган бўларди. 

Мен ва хотиним келиша олмай қолсак, биз у хоҳлагандек қиламиз. У буни келишув деб атайди. 

Пессимизм — бу шунчалик оддий сўз бўлиб, асаби заифлар буни донолик дейишади. 

Минглаб ақлли инсонлар танилмасдан ўлиб кетади — ё бошқалар танимайди, ёки улар ўзларини танимайди. 

Ажинлар аввал табассум бўлган жойларни кўрсатиши керак. 

Агар ҳамма бир хил ўйлаганида, ҳеч ким отчопарга бориб пул тикмас эди. 

Инсон мияси — ажойиб нарса. У сен гапиришни бошлагунингча жуда яхши ишлайди.

Бизларга ўйлаган нарсаларини тап тортмай гапирадиган кишилар ёқади, фақат улар ҳам биздек ўйлаган вақтда. 

«Болалар ва аҳмоқлар ҳар доим рост гапиради», — дейилади қадимги ҳикматда. Хулоса аниқ: катталар ва доно инсонлар ҳақиқатни ҳеч қачон гапиришмайди. 

Барча шубҳа-гумонларни тарқатиб юборгандан кўра, сукут сақлаб, аҳмоқ бўлиб кўринган яхши. 

Агар сенга пул керак бўлса, бегоналардан сўра; маслаҳат керак бўлса дўстлардан сўра; ҳеч нарса керак бўлмаса, қариндошларинг ёнига бор.
 
Банк — шундай идораки, пулга муҳтож эмаслигингни исботлай олсанг, қарз олиш мумкин. 

Ҳақиқатни нам сочиқни юзга артгандек эмас, пальтони узатгандек тақдим этиш керак.
 
Ўзларида қайғу бўлганлар бошқаларни тинчлантира олади.

Агар оч итни тўйдириб, силасанг, у сени қопмайди. Шу билан у одамдан фарқ қилади. 

Ер сотиб олинг — ахир уни ҳеч ким ишлаб чиқармайди. 

Аҳмоқлар билан ҳеч қачон тортишманг. Сиз уларнинг даражасига тушиб қоласиз ва улар тажрибаси билан сизни мағлуб этади. 

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар