Мирзиёев: “Олий Мажлис Одоб комиссияси ишламаяпти”

Ўзбекистон 15 Июль 2017 5417
Фото: rekurs.ru

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Унинг маълум қилишича, парламент жойларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганишда бир қолипга тушиб қолган. Кўпинча республика ва вилоят даражасидаги масалалар ўрганилмоқда, деб ахборот берилади, бироқ қарийб 6 ойдан буён 2 мингдан ортиқ муаммо ҳал этилмасдан қолмоқда. 

Депутат ва сенаторларимизнинг жойларга чиқиб, аҳоли билан ўтказган мулоқотлари таҳлил қилинганида, кўп ҳолларда расмиятчилик ва кўзбўямачиликка, сохта ҳисоботлар беришга, учрашувларга ўз ўрнига бошқа одамларни юбориш, ўрганилаётган масаланинг туб илдизига етиб бормаслик каби камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган. 

“Ҳозирги борганларингиздан етмиш фоизларингиз бекор бораяпсизлар. Ҳеч кераги йўқ, агарда сизлар катталарингизга маълумотнома ёзиб, ура-ура қилиб, телевизорда кўрсатмоқчи бўлсаларингиз, қилманглар у нарсани. Олдин менда маълумот йўқ эди, ҳозир жуда катта маълумот бор – қандай борасизлар, қандай келасизлар. Олий Мажлис палаталарининг Одоб комиссиялари бундай ҳолатларнинг ҳар бири юзасидан ҳар томонлама чуқур ўрганишлар ўтказиб, тегишли хулосалар бериши шарт. Олий Мажлис Одоб комиссияси ишламаяпти, агарда шунча камчиликлар бўлса”, - деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, депутатларнинг жойларда бўладиган учрашувлари ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали олдиндан, масалан, бир ҳафта аввал эълон бериш тартибини жорий қилиш, маҳаллий матбуот вакилларининг бундай тадбирларни танқидий нуқтаи назардан ёритиш бўйича фаолиятини кучайтириш керак. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар