Монтелла дунёдаги энг кучли икки ҳимоячини танлади

Спорт 15 Июль 2017 6928

"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг харид қилинишига муносабат билдирди. Россонери 30 ёши футболчининг трансферини эълон қилди. 

"Клуб трансфер бозорида тажрибали футболчилар билан бирга ёш ўйинчиларни таклиф этиб, ноодатий ишламоқда. Кўпчилик бошқа лигадан келиб қўшилмоқда, шу сабабли кўникиб олиш учун уларга бироз вақт керак бўлади, бироқ мен ҳар бир янги футболчига ишонаман. Ростини айтсам, мен ортиқча босимни кўрмаяпман. Менга кучли ўйинчилар билан ишлаш осонроқ. 

Бонуччи – жаҳон даражасидаги ўйинчи. Ўйлашимча, у ва Серхио Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячилари ҳисобланади. Мен Леонардо билан ишлашни орзу қилгандим", – деди Монтелла.

Кўпроқ янгиликлар