Москвада ўғрилар гуруҳи бир кечанинг ўзида 13 та қимматбаҳо машинани олиб қочиб кетишди

Жаҳон 15 Июль 2017 8490
Фото: ©РИА Новости/Наталья Селиверстова

Москвадаги қимматбаҳо хорижий автомобилларга тўла автосалон кеча автоўғрилар ҳужумига учради. Mash телеграм-каналининг хабар беришича, кекса қоровул жиноятчиларга қаршилик кўрсата олмаган ва полицияни чақиришга улгурмаган. Қоровул боғлаб қўйилганидан сўнг, жиноятчилар автомобилларни олиб қочишни бошлашган.

Улар тўртта "Мерседес", "Порше-панамера", иккита "Инфинити QX 56", BMW X6 ва X5, "Ауди А8" ҳамда "Ауди А7", "Тойота — ленд крузер" ва "Ренж ровер"ни ўғирлаб кетишган. Дастлабки маълумотга кўра, етказилган зарарнинг умумий қиймати 40 миллион рублдан ошиб кетади.

Ҳозирда жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар