Моуриньо Мората трансферидаги муаммо ҳақида гапирди

Спорт 15 Июль 2017 7248

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо манкунианликлар "Реал Мадрид" билан Альваро Мората трансфери борасида келиша олмаганини тасдиқлади. 

"Менга бизга тегишли бўлмаган ўйинчилар ҳақида гапириш ёқмайди, Мората бизнинг ўйинчи эмас. Мен "Реал" ўйинчиси ҳақида гапириш учун ҳеч киммасман. Ҳа, бизда қизиқиш бор эди, бу аниқ ва маълум эди. Шунингдек, биз моддий томонлама келишувга эриша олмаганимиз ҳам кундек равшан.

Бироқ ўз ўйинчиларига ўзлари истаган нархни сўраш – "Реал"нинг ҳақи. Биз "Реал" ўйинчиларининг нарх қўймаймиз – буни "Реал"нинг ўзи қилади ва биз келишувга эриша олмадик", – деди Моуриньо. 

Кўпроқ янгиликлар