Моуриньо «МЮ»да яна янги ўйинчилар пайдо бўлишига ишора қилди

Спорт 15 Июль 2017 6228

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси» ярим ҳимоячиси Неманья Матичнинг трансфери бўйича изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ, унинг таъкидлашича, клуб трансфер бозорида ишлашни давом эттирмоқда. Аввалроқ «МЮ» таркибига ҳужумчи Ромелу Лукаку ва ҳимоячи Виктор Линделёф келиб қўшилганди.

«Матич — „Челси“нинг ўйинчиси. Мен у ҳақда гапира олмайман. Биз ўйинчини, клубни, унинг эгасини, мураббийни ҳурмат қилишимиз лозим.

Фақатгина Лукаку ва Линделёфни таркибга қўшиб олганимиздан кўнглимиз тўлмади. Бизга кўпроқ керак. Тўрт нафар ўйинчиси хоҳлагандик, шунинг учун 50 фоиз иш бажарилди, дея оламан. Бироқ, бу ҳақда гапиришни истамасдим, сабаби бу жуда мураккаб. Эд Вудворднинг ўрнида бўлиб, музокаралар олиб боришни хоҳламасдим, чунки бу ҳақиқатдан ҳам оғир.

Эҳтимол, бизда яна икки нафар ўйинчи бўлади. Балки, бир нафар пайдо бўлар, бироқ, у бизга кўпроқ вариантлар бериши учун керак. Бизда кейинги бир неча ой давомида ўйнаши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Маркос Рохо ва Эшли Янг каби футболчилар ҳақида гапираяпман.

Шунинг учун Матич ёки бошқа исмни тилга олмайман, сабаби буни қилиш тўғри эмас, деб ҳисоблайман", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Кўпроқ янгиликлар