АҚШ президенти Дональд Трамп Россия расмий вакиллари билан эҳтимолий алоқаларига доир суриштирув ишларида ўз манфатларини ҳимоя қилиши учун яна бир обрўли адвокат – Тай Коббни ёллади. Кобб Вашингтондаги Hogan Lovells адвокатлик идораси ходими бўлиб, бу масалада давлат раҳбарининг шахсий юристи Марк Касовицга ёрдам беради. Касовиц ўзига топширилган мажбуриятларни уддалай олмаяпти, деб ёзади The New York Times нашри.

Нашр манбаларига кўра, Коббнинг ёлланганига доир хабар Ой уй улкан енгиллик билан қабул қилинган. Тай Кобб бир вақтлар прокурор лавозимида ишлаган ва Америка адлиясининг фахрийси ҳисобланади. Оқ уй девони фикрича, бу мутахассис Трампни ўз режалари ва қарорлари ҳақида ёрдамчиларини олдинроқ хабардор қилишга ишонтира олади. Шу билан, ходимларнинг мураккаб вазиятга тушиб қолишлари барҳам топади ва улар журналистларга АҚШ етакчисининг у ёки бу қадами хусусида изоҳ беришга мажбур бўлишмайди. 

The New York Times газетаси ёзшича, Касовицга нисбатан қараш шуки, у Вашингтонда эмас, қатъий равишда Нью Йоркда ишлайди. Бу юрист Трампга ҳафтасига 7 кун вақтини ажрата олмайди. Бундан ташқари, Касовиц Трампни Россия билан алоқаларга боғлиқ ишда ҳимоя қилмасликни тавсия қилган кишини ножоиз иборалар билан таҳдид қилиб, ўз обрўсига путур етказди.