ОАВ: Япония авиакомпаниялари йўловчиларни жиддийроқ текширади

Жаҳон 15 Июль 2017 2177
Фото: Reuters

Япония авиакомпаниялари 18 июлдан эътиборан АҚШ сўрови билан йўловчиларни самолёт бортига киритишдан аввал уларни жиддийроқ текширувдан ўтказишни бошлайди. Бу чоралар самолёт бортига қўл юкида олиб ўтилаётган электроника жиҳозлар: ноутбук, планшет, электрон китоб ва фотоаппаратларга тегишлидир, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Айни вақтда, ушбу чоралар барча йўловчиларга жорий этиладими ёки фақат АҚШга парвоз қиладиган йўловчиларга тегишлими, деган савол очиқ қолаяпти. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, Япониянинг АҚШга тўғридан-тўғри парвозни амалга оширувчи 7 та аэропортида кучайтирилган текширувлар йўлга қўйилади. Булар Токионинг Нарита ва Ханэда ҳаво гаванлари, Кансай, Син-Титосэ, Сендай, Тюбу ва Фукуока аэропортларидир.

Март ойи охирида Америка ҳукумати Миср, Иордания, Қатар, Кувайт, БАА, Саудия Арабистони ва Туркиянинг 10та йирик аэропортидан АҚШга учадиган йўловчиларни текшириш талабларини кучайтирди. Улар самолётлар бортига мобил телефондан катта бўлган электрон қурилмаларни олиб ўтишлари тақиқланди. 

Вашингтон ушбу мамлакатлардан учаётган йўловчилар самолёт бортига компьютер кўринишидаги портловчи қурилмаларни олиб ўтиш эҳтимолидан хавфсирамоқда. Авиакомпания бу талабларни бажармаса, унинг Америка парвозни амалга ошириш лицензияси бекор қилинади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар