Олий Мажлис депутатларини бир неча марта сайлашга имкон берилади

Ўзбекистон 15 Июль 2017 4642

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Давлат раҳбари ўз маърузасида сидқидилдан ишлайдиган депутатларни бир неча маротаба сайлаш тизимини жорий этиш масаласига тўхталиб, парламент аъзоларини “адолатли депутат”, “халқпарвар депутат”, “меҳнаткаш депутат” каби унвонлар бериш хусусида сўз юритди. 

“Айни пайтда Олий Мажлис депутатлари ва сенаторларини маънавий ва моддий рағбатлантириш, хизмат кўрсатган депутатларга “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” деган номлар беришни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. Ўйлайманки, бундай номларга сазовор бўлган депутатлар кейинги сайловларда, аввало сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади, энг муҳими, улар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланади. 

Биласизларми, ҳаммани бир хил қилиш қийин, бу дунёда. Ишлаган одамни мана шундай эъзозлашимиз керак. Халқимизга таништиришимиз керак. 

Нега биз судларни доимий қиляпмиз? Нега уларга 10 йиллик ҳуқуқ бердик? Нега энди сизларни сайлашга шундай йўл очиб бермаймиз? Парламентда ҳамма ҳам онгли равишда сиёсатни тушунавермайди. Албатта, янгиланиш керак. Лекин, ўзим парламентда кўп йил ишлаганимда хулоса қилганман, беш йилда депутат онги юриспруденциядан ошади. Биз энди очилган эшикни дарров ёпиб қўямиз, бошқасини олиб келамиз. 

Сизларни кўп йиллар шу ерда кўриш насиб этса, ўйлайманки, сизларга ҳам шу маъқул, халқимизга ҳам маъқул, менгаям бу ёқади, ростини айтсам.  

Сидқидилдан ва самарали ишлаган ҳамда ваколати тугаган депутатларга фахрий депутат мақомии бериб, уларнинг ойлигига устама ҳақ бериш тизимини жорий қилиш керак. Жумладан, Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенат аъзоси бўлган фахрий сенаторларимизга ҳар йили энг кам ойлик ҳақининг 8 баравари, маҳаллий кенгашларнинг фахрий депутатларига 3 баравардан 5 бараваргача бўлган миқдорда мукофот беришни таклиф этаман. Қолаверса, фахрий депутатларга Олий Мажлис палаталари мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини берсак, фахрий депутат ҳар бир депутатга келиб ўз фикрини билдирса, нур устига нур бўлар эди. 

Сизларга яхши маълум, амалдаги қонунчиликда депутат ва сенаторлар фаолият олиб бораётган даврда уларнинг олдинги иш ўринлари сақлаб қолиниши кўзда тутилган. Лекин амалда бу норма самарали ишламаётганини очиқ тан олиш керак. Шунинг учун, ушбу қонун нормасининг ижросини таъминлашимиз, керак бўлса, депутатлар ўз ваколатларини якунлаганларидан кейин, аввалги лавозимига нисбатан бир поғона юқори бўлган вазифага тайинлаш лозим”, - деган Президент. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар