Олий Мажлис ҳузурида янги Институт ташкил этилади

Ўзбекистон 15 Июль 2017 6255

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Унинг маълум қилишича, Олий Мажлис таркибида муҳим тузилма, яъни, Илмий-амалий тадқиқот ва ахборот-таҳлилий фаолият олиб борадиган, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқадиган Марказнинг йўқлиги бу борадаги ишларнинг юқори савияда ташкил этиш имкониятини бермаяпти.

“Илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис ҳузурида қонунчилик муаммоларини ўрганиш Институтини ташкил этишни таклиф қиламан. Бу Институт парламент аъзоларининг буюртмасига асосан, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий тажриба бўйича таҳлилий маълумотлар ва қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишлари билан шуғулланиши лозим. Бу нима учун керак? Бу институт депутат ва сенаторларнинг энг яқин ёрдамчиси вазифасини бажариши керак”, - деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбарининг айтишича, Давлат бошқарув академияси билан биргаликда депутатлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳам фойдадан холи эмас. 

“Биз туман депутатларини ўқитмоқчимиз, лекин мана Тошкентда турибди. Сизларни ҳам яхшилаб ўқитсак, депутатликдан кейин ҳам фаолиятга керак ўқиш барибир”, - деди Мирзиёев. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар