АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини харид қилишини суверен қарор, деб атади. Бу ҳақда Пентагон расмий сайтида хабар берилди.

«Бу суверен қарор, шундай», - деди у журналистнинг АҚШ бундай ҳаракатларни маъқуллайдими, деган саволига жавоб қайтариб.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, асосий муаммо Россия ва НАТО тизимнинг ўзаро бир-бирига мос тушмаслигидадир.

Аввалроқ Туркия Россиядан С-400 ЗРКларини харид қилиши хабар қилинганди.