Санкт-Петербург шаҳри таркибига кирувчи Колпино шаҳрида 13 июлдан буён бўлиб турган Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ходимлари 2017 йилнинг 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳри тергов органларининг ёнғинда ҳалок бўлган 7 та Ўзбекистон фуқаролари жасадларини аниқлаш бўйича тадбирларида иштирок этдилар. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги вақтда ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар ва жасадларни Ўзбекистонга олиб келишга руҳсат берувчи расмий ҳужжатлар тайёрланмоқда ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.

Элчихона барча масалаларни тезда ҳал қилиш мақсадида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва Санкт-Петербург ҳамда Колпино шаҳарларининг тегишли тузилмалари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Россияда 7 нафар ўзбекистонлик ёнғин қурбонига айланди

Петербургда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди. Элчихона вазиятни ўрганмоқда

Петербургдаги ёнғинда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани тасдиқланди, қурбонларнинг барчаси хоразмликлар