Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик меҳнат мигранти бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, ҳодиса 14 июль куни соат тахминан 12:30ларда қурилиш майдони ҳудудида рўй берган. У ерда «Лента» янги дўконлар тармоғи қурилмоқда.

Ўзбекистонлик 38 ёшли фуқаро олти метрлик баландликдан қулагандан сўнг ҳаётдан кўз юмган. У МЧЖлардан бирининг ишчиси бўлган.

Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.