"Бетис"дан "Реал Мадрид" таркибига келиб қўшилган Даниель Себальос янги жамоага ўтиш таассуротлари ҳақида сўзлаб берди. 

"Мен қандай фахр ва жавобгарликни ҳис қилаётганимни сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз. Мен "Реал"нинг тарихи яна-да буюкроқ бўлиши учун бор кучимни бераман.

Менда мотивация билан ҳеч қандай муаммо йўқ. "Реал"га мени икки сифат олиб келди – сабр ва меҳнаткашлик. "Реал" либосини кийишга лойиқ эканимни исботлашга ҳаракат қиламан", – дея ёзган футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.