Шотландиядаги майдони 1,8 минг гектардан ортиқ бўлган орол 4,25 млн фунт стерлинг эвазига сотувга қўйилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, Алва ороли Ички Гебрид ороллари архипелаги таркибида катталиги бўйича иккинчи ҳисобланади. Орол ҳудудида қушларнинг 123 тури яшайди, шунингдек, буғулар ҳам бор. 

Таъкидланишича, оролда илк кишилар эрамиздан аввалги VI асрда яшай бошлаган. Орол 70 йил ичида илк бора сотувга қўйилди.

У ерда сарой, ибодатхона, ресторан ва бошқа саккизта кўчмас мулк объекти борлиги айтилмоқда.