Теҳрон метросида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс кишиларга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Mehr агентлиги манбага асосан.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида руҳоний ва икки киши жароҳат олган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари ҳужум қилган шахсга қарата ўт очишди, у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.