Топ-5: Ўзбекистондаги энг фаол тадбиркор аёллар

Жамият 15 Июль 2017 40478

Бугун, 14 июль куни Халқаро пресс-клуб томонидан Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда мутлақо янгича форматда Пресс-қаҳва сессияси ташкил этилди. Мазкур пресс-қаҳва мавзуси “Ҳаракатлар стратегияси кесимида мамлакатимиз тадбиркор аёллари фаолияти. Таҳлил ва истиқболдаги вазифалар”га бағишланди. 

Тадбир давомида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова, уюшманинг вилоят бўлими раҳбарлари, мамлакатдаги энг ишбилармон тадбиркор хотин-қизлар сўзга чиқишди ва журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Пресс-қаҳванинг аввалги сессиялардан фарқли жиҳати шундан иборат бўлдики, унда иштирокчилар катта давра атрофида очиқ суҳбат қуришди ҳамда барча меҳмонларга бир пиёла қаҳва ва чой билан биргаликда ширинликлар улашилди. 

“Кун” нашри мухбири анжуманда иштирок этган тадбиркор аёллар билан суҳбат қуриб, улар иштирокида махсус блиц-интервью тайёрлади. 

Эътиборингизга ўз шижоати, намунали тажрибаси ва меҳнати билан тадбиркорлик соҳасига ҳисса қўшиб келаётган ишбилармон аёллар (Business Ladies) бешлигини ҳавола этамиз. Зеро, улар оила ва ишни бир маромида олиб кетишга эришган, бўлажак тадбиркор аёлларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган замонамиз етакчиларидир. 

1. Раъно Аҳмедова (Андижон вилояти)

Фермер хўжалиги бўйича малакали тадбиркор. Айни дамда ижтимоий-амалий аҳамиятга эга бўлган йўл таъмирлаш соҳасида фаолият олиб борувчи “Асадбек имкон қурилиш” МЧЖ раҳбари. 

Иш фаолиятини қачон бошлаган: 1993 йилда.

Тадбиркор аёлга зарур бўлган асосий нарса: Оилавий тинчлик, турмуш ўртоқнинг қўллаб-қувватлаши, бошланғич сармоя ва ишчилар билан ҳамжиҳатликда ишлаш. 

 

2. Мавжуда Омонова (Самарқанд вилояти)

Фарзандлари дунёга келгач, уйда якка тартибда болаларга қўшимча машғулотлар (репетиторлик) ўтиб келган. Турли лавозимларда раҳбар вазифасида ишлаб келган. Ҳозирда “Тадбиркор аёл” ассоциациясининг туман бўлими раиси. 
Уй бекалари, имконияти чекланган аёллар ва ёш тадбиркорларга семинар-тренинглар ташкил этади.

Иш фаолиятини қачон бошлаган: 1987 йил.
Тадбиркор аёлга зарур бўлган асосий нарса: Оналикни унутмаслик, турмуш ўртоқларнинг ахиллиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиш.

 

3. Феруза Шодмонова (Тошкент шаҳри)

“Milady” тўй либослар салонининг раҳбари.

Иш фаолиятини қачон бошлаган: 2007 йил

Тадбиркор аёлга зарур бўлган асосий нарса: Вақт, оила аъзоларининг тўғри тушуниши ва яратилган бренднинг абадий қолиши учун бу соҳага фарзандларни ҳам жалб этиш.

 

4. Умида Раҳмонова (Тошкент шаҳри)

“Miss Lighting” (қандиллар) савдо компанияси раҳбари. 

Иш фаолиятини қачон бошлаган: 1999 йил.

Тадбиркор аёлга зарур бўлган асосий нарса: юрт ва хонадон тинчлиги, оилани ҳам, тадбиркорликни ҳам биринчи ўринга қўйган ҳолда тенг олиб бориш. 

 

5. Ҳилола Раззоқова (Тошкент шаҳри)

“Ҳилоладан тансиқ таомлар” оилавий корхона раҳбари. Корхонада мазали пишириқлар, иссиқ таомлар тайёрланади.

Иш фаолиятини қачон бошлаган: 2017 йилнинг бошида. 

Тадбиркор аёлга зарур бўлган асосий нарса: Ҳалоллик, юқори сифатли маҳсулотларни ишлатиш ҳамда ширинсўзлик. 

Феруза Авазова тайёрлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар