Трамп Францияга ташрифини «ажойиб» деб атади

Жаҳон 15 Июль 2017 4760

АҚШ президенти Дональд Трамп Францияга ташрифи ва ушбу давлат президенти Эммануэль Макрон билан учрашувини «ажойиб» деб атади. Бу ҳақда у твиттерда ёзган.

«Франция, Париждан ҳозиргина қайтиб келдим. Бу Эммануэль Макроннинг олдига ажойиб ташриф бўлди. Биз кўп нарсаларни муҳокама қилдик ва икки кун ичида кўп нарсага эришдик!» - дея ёзди Трамп.

АҚШ президенти Макронга Бастилия эгалланган Куннинг нишонланиш маросимига келиш учун қилинган таклифга миннатдорлик ҳам билдирган.

«Президент Эммануэль Макрон, Мелания ва мени Франциядаги бундай тарихий маросимга таклиф этганингиз учун раҳмат», - дея таъкидлаб ўтди Трамп.

Кўпроқ янгиликлар