Уимблдонда Испания вакиласи ғалаба қозонди

Спорт 15 Июль 2017 3637
Фото:wimbledon.com

Испаниялик теннисчи Гарбиния Мугуруса аёллар ўртасидаги Уимблдон мусобақаси ғолибасига айланди.

Мугуруса финал беллашувида АҚШ вакиласи Винус Уильямсни икки сетда 7:5, 6:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Испаниялик теннисчи ўз фаолиятида илк марта Уимблдонда зафар қучди. Мугуруса 2016 йилда «Ролан Гаррос»ни ҳам ютиб олганди.

Кўпроқ янгиликлар