Юнусободдаги арзон гўшт ҳақида: «Қачонгача фақат катталар рейд қилган вақтдан фойдаланиб, бозор қилишимиз керак бўлади?»

Жамият 15 Июль 2017 60855

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Сўнгги кунларда туман ҳудудидаги бозорларда солиқ идоралари вакиллари бўлишган ва нархлар кескин тушиши кузатилган.

Хусусан, Facebook’даги Maslahat.uz гуруҳида нархи кескин туширилган гўшт маҳсулоти учун навбатда турган кишиларнинг сурати эълон қилинди.

«Президентимиз ва бошқа катта давлат раҳбарлари Юнусобод бозорига ташриф буюриш олдидан бўлган тасвир...

Шаҳарда ҳеч қаерда 21 000 сўмдан гўшт топиб бўлмайди ҳозирги кунда, Тошкентда 1 кг. гўштнинг стандарт нархи ҳозир суяклиги 35 000, суяксиз лаҳими 38-40 000 гача чиқди, супермаркет тармоқларида 45-47 000 дан сотилмоқда

Лекин давлат раҳбаримиз ташрифларидан олдин гўшт нархини 21000 қилиб қўйишди Юнусобод бозорида... 

Ваҳоланки савол туғилади, ундай бўлса мамлакатимизда гўштнинг нархи ўртача 21 000 бўлиши керак эканда? Деярли 2 баравар қимматида сотишяпти ҳозирги пайтда. 

Нега бозорларимизда ҳанузгача тартиб қўлланилмаган? Қачонгача бу нарса давом этади? Қачонгача фақат катталар рейд қилган вақтдан фойдаланиб бозор қилишимиз керак бўлади, 2-3 соатлаб сарғайиб навбатда туриб (шундаям агар улгурсак олишга)!», - дея ёзган Maslahat.uz гуруҳи фойдаланувчиси.

Яна бир фойдаланувчи эса шундай ёзган: «Ўзи гўштни нархи аллақачон ошиши керак эди доллар курсига қараб. Гўшт ҳам салкам валюта, уни қийматига қараб бошқа нарсани солиштирма ҳисобини килишарди илгари. Оддий мисол, тўёна, гап пулларини ҳам гўштга боғлашарди. Доллар 6-7-8 мингга чиққанида гўштни нархи деярли ошмаганди, аммо долларга чақсангиз бизда арзон эди анча. Доллар 3000 лигида 14.000-16.000 дан олаётган эдик, 5 доллар атрофида».

Баъзилар эса вазиятда қассобларни айблаган. «Гап қассобларда эмас, гўштни 21 минг сўмдан сотишга уларни мажбур қилганда. Ўшалар гўшт нархини ўзгартириб, келиб-келиб Президентимизни алдамоқчи бўляпти», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири. 

Аввалроқ гўшт нархининг ошишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида сўз юритилганди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар