Анқара шаҳрида 15 июль воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган митинг вақтида одамлар устига учувчисиз учиш қурилмаси қулаб тушиши оқибатида бир неча киши жабрланди. 

«Кун» мухбири берган маълумотга кўра, бу вақтда дрон видеосъёмка қилаётган ва митинг тасвирини саҳнанинг ён томонларида жойлашган экранларга узатаётганди.

Бу каттагина дрон бўлиб, 6 кишига жароҳат етказган. Қурилма нима сабабдан қулагани ҳозирча маълум эмас.

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov
Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Ҳодиса рўй бергач, чиқиш қилаётган президент Эрдўған нутқини тўхтатиб, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишни сўраган.

Шифокорлар жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишган, улар турли даражадаги енгил жароҳатлар қайд этилган.