Ҳаваи оролларида кўчани кесиб ўтиш вақти ёзишиш жаримага тортилади

Жамият 16 Июль 2017 3041

Ҳаваи штати пойтахти Ҳонолулу шаҳри кенгаши тасдиқлаган қонун лойиҳасига кўра пиёдаларга кўчани кесиб ўтиш чоғида телефон ёзишмалари ўқиш ва ёзиш тақиқланади. Агар шундай иш билан машғул фуқаро ушланса, унга 100 доллар жарима тайинланади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, пиёдаларга кўчани кесиб ўтаётганида смартфонига қараш ҳам тақиқланган. Фақатгина авария-қутқарув хизматларини чақириш ёки 911 рақамини териш бундан мустасно. Қолган ҳолатларда аҳоли, қоидани неча марта бузганлигига қараб, 15 доллардан 100 долларгача жаримага тортилади.

Кенгаш аъзоси ва лойиҳа муаллифи Брандон Элефантнинг сўзларига кўра, бу ғояни унга маҳаллий мактаб ўқувчилари беришган.

"Юқори синф ўқувчилари тенгдошлари кўчани кесиб ўтаётганида ён томонларига қараш ўрнига смартфонидан кўз узмай, турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиб қолишаётганидан ташвишланган. Замонавий технологиялар баъзи ҳолларда инсонларни диққат-эътиборли бўлишдан чалғитади", — деган Брандон Элефанте.

Қонун лойиҳасига қарши шаҳар кенгашининг фақатгина бир нафар аъзоси овоз берган. У штатда бундан ҳам муҳимроқ муаммолар, масалан, уйсизлар сони ва бюджет танқислиги борлигини эслатиб ўтган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар