Кўз шифокори британиялик пенсионер аёл кўзидан олишни унутган 27 дона линзани чиқариб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Optometry Today нашри ёзмоқда.

Аёл катарактадан шикоят қилиб шифокорга келган. Офтальмолог беморни кўздан кечирганда кўз косачасидаги кўкимтир қобиққа эътибор қаратган. Аниқланишича, аёлнинг кўзида 27 дона линза қолган, аммо беморнинг ўзи ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрмаган. Шифокор биринчи кўрикда 17 та линзани, иккинчисида қолган 10 тасини чиқариб олган. 

67 ёшли аёлнинг кейинчалик ҳикоя қилишича, кўзидаги ачишишни кексаликка йўйган. Нашрнинг ёзишича, у бир марталик линзалардан 35 йил мобайнида фойдаланган. 

Аёлнинг катарактасини олиб ташлаши керак бўлган офтальмологларнинг тан олишларича, уларнинг ҳеч бири шифокорлик тажрибасида бундай ҳолатга дуч келмаган.  Шу сабабли жарроҳлик амалиёти бошқа муддатга белгиланди. 

Линзалар олинганидан 2 ҳафта ўтгач, бемор ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтган.