Эрдўған: Туркиянинг ҳалокатини кутувчи кўп душманлар бор

Жаҳон 16 Июль 2017 5701

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтган йилнинг 15 июлидан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган давлат тўнтариши бартараф этилганига бир йил тўлиши муносабати билан мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған йиғилган омма олдида чиқиш қилди. Бир йил муқаддам, 2016 йилнинг 16 июли, соат 02:30да Туркия Буюк миллат мажлиси, яъни парламенти биноси исёнчилар томонидан бомбардимон қилинган эди.

Президент ўз чиқишида Туркиянинг ҳалокатини ташқарида кўпчилик кутиб тургани ҳақида гапирди.

«Кўп душманлар Туркия ҳалокатини кутмоқда. Агар мен уларнинг номларини санай бошласам, бу кенг кўламдаги халқаро инқирозга олиб келиши мумкин», — деган Эрдўған.

У исён ташкилотчиси сифатида айбланган мухлолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен айни вақтда ҳам АҚШдалиги, Пенсильвания штатида катта мулкка эгалик қилишни эслатиб ўтган.

Эрдўған 2016 йил июлида исён бостирилиши оқибатида хоинлар 40 йил тайёргарлик кўрган режалар 20 соат ичида барбод бўлганини таъкидлаб ўтган ва буни умумхалқ ғалабаси дея баҳолаган.

Кўпроқ янгиликлар