Хитойда турар жой биносида чиққан ёнғин туфайли 22 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 16 Июль 2017 2797
© AFP 2017 / STR

Хитой шарқидаги Цзянсу вилоятида рўй берган ёнғин туфайли қурбон бўлганлар сони 22 нафарни ташкил қилмоқда, яна 3 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

«Синьхуа» берган хабарга кўра, Чаншу шаҳри яқинидаги Юйшань аҳоли пунктида жойлашган 2 қаватли уй ёниб кетган.

Айни вақтда ёнғин бутунлай ўчирилган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар