Аргентиналик ҳавбек Лукас Биглия «Лацио»дан «Милан» сафига ўтди.

Ломбардияликлар клуби ушбу футболчи трансфери ҳақида расман эълон қилди.

Аргентиналик футболчи билан 3 йиллик шартнома тузилган.

Футболчи «Лацио» сафида 4 мавсум ўйнади.

Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчи траснфери учун миланликлар 17 миллион евро тўлаши, келишувда 3 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам назарда тутилгани айтилганди. Футболчининг ўзига 3,5 миллион евро миқдорида йиллик маош тайинланади.

Биглия янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан»нинг ўнинчи трансфери бўлди. Шу кунгача жамоа 9 футболчи трансферини расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини, «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли, «Аталанта»дан Андреа Конти, «Ювентус»дан Леонардо Бонуччи сотиб олинганди. Шунингдек жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг катта акаси Антонио Доннарумма Грециянинг «Астерас» клубидан қайтариб сотиб олинган.