Институтга ҳужжат топширишга шорти кийиб борса бўладими?

Жамият 16 Июль 2017 36253

Kun.uz таҳририятига абитуриент йигит томонидан мурожаат келди. У Андижондаги машинаcозлик институтига ҳужжат топшириш учун бориб, устидаги кийимлари туфайли ортга қайтарилганидан шикоят қилган.

Сайт мухбири ушбу вазиятни ўрганиш учун олий илм даргоҳининг қабул комиссияси билан боғланган.

Маълумки, аризачиларнинг хатида доим ўзи юз фоиз ҳақ, нариги томон эса тескариси этиб кўрсатилади. “Қарс икки қўлдан чиқади” деган мақолга амал қилган ҳолда вазиятни ичига кириб, муаммонинг тўла ўрганиш учун ҳар икки тараф билан суҳбатлашган маъқул. Мутасаддининг айтишича, институтда ўқишни ихтиёр этган абитуриент ўз ҳужжатларини топширишга шортида келган ва уни таълим даргоҳига киритишмаган. 

“Шу ҳам муаммо бўлибдими?” дерсиз?  Мен ҳам аввалига ушбу воқеани мақола қилиб ёзишни ўзимга эп кўрмагандим. Лекин, оддий учқундан аланга чиқиши ҳам мумкин. Ёзганларим ижтимоий тармоқларда: “Қандай кийиниб юриш инсоннинг ўз ҳуқуқи, ақллилик қилиб шахс эркинлигига раҳна солманг", "Замондан қолиб кетибсиз!” дея муҳокама қилинишига тоқатим йўқ. Лекин, куни кеча жамоат транспортида давангирдек йигитни енги йўқ майка кийиб (анчадан бери эътибор берилмаган қўлтиғини кўз-кўз қилганича) тепадаги автобус тутқичини ушлаб турганини кўргач, энсам қотиб, клавиатура чиқиллатишга тушдим.

Талаба бўлиш орзусида юрган йигит билан суҳбатлашганимда у: “Қонунда шортикда келиб, ҳужжат топшириш мумкин эмас, деган талаб йўқ. Жисмоний меҳнат қиладиган жойда ишлайман, ҳаво иссиқ. Шунинг учун шортикда бордим. Институтни кираверишига “Шортикда кирилмасин” дея ёзиб қўйишмабдику?” деди. Бир томондан у ҳақдир. Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг талаба ва ўқувчилар учун таълим жараёнида кийиниш ва одоб-ахлоқ меъёрлари ҳақида алоҳида кўрсатмаси борлиги ҳақида эшитганим бор. Лекин, бу йигит ҳали талаба ёки ўқувчи эмас. Демак, абитуриент мавжуд қоидаларга бўйсунмаса ҳам бўлаверади деган хулосага келишимиз ҳам мумкин.

Жамоат жойларида ман қилинган муайян кийимлар ҳақида гапириш бу алоҳида масала. Ёзганларимни ўқиётган кишилар мени эскича фикрлашда айбласалар ҳам майли, лекин ўша: “Ука, ҳужжат топширгани шимингни кийиб келгин” деган устоз жўяли насиҳат қилган.

Жимжимадор ва эшитилавериб таъсир кучини йўқотаёзган: “Бизнинг аждодларимиз маданиятни бутун дунёга тарқатган, биз дунёда энг маънавиятли халқ вакилимиз” деган гапларни ёзгим келмади. Аслида ўзи шундай, лекин такрор-такрор айтилган гап - оддий навбатчи жумлаларга айланади. Бир оғиз гапим бор: “Биздаги “андиша” аталмиш туйғу бошқаларда учрамаса керак”. Яна, юртимиз кишилари  фаҳм-фаросат бобида бошқалардан кам бўлмаган.

Кийим – нима ўзи? Кийим-бош – инсон танасини иссиқ ва совуқдан асраш билан бирга унинг характерини ҳам кўрсатиб берувчи восита. Шунақа, кийимда икки ёқлама вазифаси бор. Бизга ҳеч ким: “Жанозага ялтироқ кийимда, шортида борма?”, “Тўй маросимларга спорт кийими тўғри келмайди!” дейиши шарт эмас. Озгина фаросат ва оилада олган тарбия маълум жойларда одамларга нотабиий кўринишимизга монелик қилади.

Яна ўша кўп ишлатиладиган иборага юзланамиз: “Бир болага етти маҳалла ота-она”, устоз ҳурмати эса юқоридагидан-да кўпроқ мурожаат қилинадиган ҳикматда мужассам. Шу йигитни ота-онаси: “Ўғлим, ҳужжат топширгани таълим даргоҳига чиройли кийимда бор” деганида бўлди эди. Толиби илм бўлишни истаган абитуриент ҳам ўқувчига мос кийиниб борганида ўша жойдаги муаллимларда биринчи кундан ижобий таассурот қолдирган бўлармиди?...   

Кийим танлаш бобида Ғарбга интилаётган ёшларимизни койишдан олдин, ўзимизнинг миллий либосларимизни замон талабига мос ва қулай қилиб тикиб, халққа тақдим қила олмаётган модельерларимизни бир туртиб ўта олмай илож йўқ. Ҳа, ўша Европа ўз либосларини бугунги кун кишисига кийдиришни роса уддалашди. Биз эса ранг-баранг миллий уст-бошимизни фақат тўй ва маъаракаларда эгнимизга оладиган бўлдик. Оббо, яна чуқурлашиб кетдим... Аслида, бу мавзу юзасидан саҳифалаб мақола ёзишимиз мумкин. 

“Ҳамма чопон, яктак кийсин!” деган фикрдан узоқман. Инсон ўзига мос ва ҳос бежирим кийиниб юргани маъқул. Биз, яъни шоир таъбири билан айтганда: “Ҳатто, терагимизни ҳам ғарбга қараб йиқилишини истаётган кишилар”  асрлардан мерос ўзлигимизни сақлаб қолсак, бас. Ётоқ кийимини кўчада, тантана либосини азада кийиш бизга эмас... 

Гапнинг индаллоси – либос кишини жамиятдаги ўрнини кўрсатиб турувчи воситадир. 

Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар