КХДР ўзига қарши резолюция ҳақида: АҚШ муваффақиятларимиздан ҳайратга тушиб ақлсизлик қилди

Жаҳон 16 Июль 2017 15224

Шимолий Кореяда АҚШнинг КХДР билан муносабатларда санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюциясига муносабат билдирилди.

«КХДРнинг қитъалараро баллистик ракетаси Hwasong-14 синовидан ҳайратга тушган қўшма штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашида навбатдаги «санкциялар ҳақидаги резолюция» ишлаб чиқиб, ақлсизликка йўл қўйди», — дея Шимолий Корея ТИВ баёнотидан иқтибос келтирилган Rodong нашрида.

Унда, агар БМТ Хавфсизлик кенгаши «санкциялар бўйича резолюция»ни қўлласа, бу КХДР томонидан тегишли чора кўрилиши, мамлакат бу «резолюция»га «адолатли жавоби»ни қайтариши маълум қилинган.

4 июль куни КХДР марказий телевидениеси биринчи минтақалараро «Хвасон-14» баллистик ракетасининг синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди. 5 июль куни эса БМТ Хавфсизлик кенгаши Корея ярим оролидаги вазият юзасида фавқулодда йиғилиш ўтказган эди. Унда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Пхеньянга қарши куч ишлатиш борасида таҳдид қилган, шунингдек, мамлакатга қарши санкциялар бўйича резолюция тайёрланиши ҳақида хабар берганди.

Санкция рўйхатига 14 жисмоний шахс ва тўртта юридик шахс қўшилган. Чекловлар КХДР атом энергияси бўйича бош бюрони бошқарувчи Шимолий Кореянинг Kumsan корпорациясига, ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга оширувчи Koryo банкига, шунингдек, КХДР халқ армиясининг стратегик ракета қўшинларига нисбатан жорий этилган.

Қора рўйхатга киритилган шахсларга нисбатан Пхеньянга қарши жорий этилган санкция тартиби, хусусан, бошқа мамлакатлар ҳудудига кириш тақиқи ва хориждаги молиявий активларнинг музлатиб қўйилиши кабилар татбиқ этилади.

Кўпроқ янгиликлар