Францияда Миллий кун байрамини нишонлаш вақтида безорилар 897та автомобилни ёқиб юборди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, 13 ва 14 июль кунлари полиция ходимлари томонидан 368 нафар шахс қўлга олинди. Ушбу кунларда мамлакатни 86 минг нафар полиция ходимлари ва жандармлар, шунингдек, 7 минг нафар ҳарбийлар қўриқлашган. 

"Қатор шаҳарларда тартибни сақлаш ходимларига ҳужумлар аниқланган, 13 нафар полиция ва ҳарбий жароҳатланган", – дейилади хабарда. 

Ўтган йили ушбу байрамда 577 нафар фуқаро қўлга олиниб, 855та автомобилга ўт қўйилганди.