Венесуэла президенти Николас Мадуро агар «тинч ва можароларсиз» ўтса, халқ референдумига розилигини билдирди. Бу ҳақда NTN24 телеканали хабар тарқатган.

«Венесуэлаликларни сиёсий маросимларни тинчлик билан ўтказишга, бир-бирининг ғояларига ҳурмат сақлаган ҳолда ўтказишга чақираман», — дея президент сўзларини келтирган телеканал.

Бундан аввалроқ Николас Мадуро ўзини ироқлик марҳум сиёсатчи Саддам Ҳусайнга тенглаштиргани хабар қилинганди.

16 июль куни Венесуэла мухолифати Таъсис мажлиси чақирилиши қонунийлиги ва сайловлар ўтказиш зарурати масаласи ўртага қўйиладиган референдум ўтказишга тайёрланмоқда.