Бу йил Nokia яна тўртта янги смартфон тақдим этиши мумкин. Улардан бири — Nokia 8’нинг техник характеристикаси, нархи, сотилишининг бошланиш муддатлари Интернет тармоғида тарқалиб улгурди.

Олинган маълумотларга кўра, Nokia 8 аввалроқ тарқалган, Snapdragon 660 процессорига терс ўлароқ, Qualcomm Snapdragon 835 процессори билан таъминланди. Янги қурилманинг тезкор хотираси 4 Гб, доимий хотираси 64 Гб бўлиши кутилмоқда. Европа учун чиқариладиган моделлар қўшимча сим-карта учун бўлма билан таъминланиши айтилмоқда.

Nokia 8’нинг камераси ва дисплейи ҳақида аниқ ахборот йўқ. Эскироқ хабарга кўра, Nokia 8 5,7 дюймли, 2К зичликли экран, қўшма асосий фотомодулга эга бўлади. Яна шуниси маълумки, смартфон савдога бир неча тусда (жумладан, ҳаворанг, кумушранг, қизил тилларанг, кўк-тилларанг) чиқарилади. Савдонинг бошида улардан қай бирини дастлаб сотиб олиш мумкинлиги хабар қилинмаган.

Европада смартфон, афтидан, 31 июлда 600 еврога яқин нархда савдога чиқарилади. Бошқа бозорларда (дейлик, Хитойда) Nokia 8 анча арзон нархларда савдога чиқарилиши мумкин.