АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг жамоаси кейинги 3 ой ичида «юридик маслаҳатлар» учун 700 минг доллар сарфлаб юборди. Бу ҳақда Politico хабар тарқатган.

Апрель ойидан июнгача Трамп жамоаси юристларга 677,8 минг доллар сарфлаган. Биринчи чоракда бу миқдор 250 минг доллардан ортиқ бўлмаганди.

Иккинчи чоракда эса Доналд Трампнинг ўғли манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Алан Футерфаснинг ўзига 50 минг доллар сарфланган. 

The New York Times газетаси Трапмнинг ўғли россиялик адвокат Наталя Весельницкая билан учрашгани ҳақида хабар тарқатганидан сўнг ушбу ўтказма амалга оширилган.

Қайд этилишича, Трамп сайловолди кампанияси бошлаганидан буён 4,5 млн доллардан ортиқ маблағни адвокатлар хизматлари учун сарфлаган.

Бу маблағлар Трамп кейинги сайловолди кампанияси учун тўплаган жамғармадан ажратилмоқда.