Туркиядаги телефонларда гудок ўрнига Эрдўған овози эшитилди

Жаҳон 16 Июль 2017 16500

Туркияда маҳаллий мобил операторлари Turkcell ва Vodafone фойдаланувчилари учун сюрприз тарзида одатий гудоклар ўрнига президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг аудиотабриги эшиттирилди. Табрик муваффақиятсиз ҳарбий тўнтариш воқеаларига бир йил тўлгани муносабати билан йўлланган.

Эрдўғаннинг овозини телефонида 16 июлга ўтар кечаси телефон қилганларнинг барчаси эшитган.

«Президент сифатида сизларни Демократия ва миллий бирдамлик куни билан табриклайман ва шаҳидларга Аллоҳдан афв, қаҳрамонларга соғлиқ ва фаровонлик тилайман», — дейилган табрик матнида.

Кўпроқ янгиликлар