Ҳаётий кузатишлар: биз нимадан завқ оляпмиз? 

Жамият 17 Июль 2017 7771
Фото: Getty Images

Ахборот коммуникация технологияларининг беқиёс имкониятларидан кундалик турмушда ҳар ким озми-кўпми фойдаланаяпти. Кимдир никоҳ тўйининг ҳашамат ва дабдабасини, яна биров хорижга қилган саёҳатини, бошқа бир одам эса кимнингдир ноқулай аҳволга тушиб қолганини, хуллас, санасанг адоғига етиб бўлмайдиган видеотасвирларни интернетга жойлаштириб, оммалаштиряпти. Миллионлаб одамларнинг эрмагига айланган интернет аталмиш улкан ахборот маконидаги видеотасвирлар айримларни камситмоқда, кимдадир шафқатсизлик туйғусини кучайтирса, кўпчиликнинг маънавий дунёси қашшоқлашувига сабаб бўлмоқда.

Бу борада кузатишларимдан айримларини улашишни лозим топдим. Эрталаб соат 09:00. Шаҳардаги катта кўчада ҳаракатдаги автомашиналар тўқнашуви содир бўлди. Бунинг оқибатида нафақат автомобиллар, балки уларнинг салонида бўлган одамлар ҳам жиддий шикастланди. Ҳодиса гувоҳларидан фақат бир киши жабрдийдаларга ёрдамга шошди. Иккинчи бир шахс эса мобиль телефонда “тез ёрдам” чақирди. Автофалокатни ўз телефонларига тасвирга туширганлар кўпроқ эди. Хўш, кейин нима бўлди? Одамлар тарқалди. Ҳодиса иштирокчиларига ёрдам кўрсатилди. Бу воқеани тасвирга олган “шоввоз”лар эса телефондаги видеотасвирни интернетга жойлайди. У энди тинчимай ўзи жойлаштирган постни кузатишда давом этади. Видео бир соатда, боринг ана, бир ҳафтада қанча “лайк” йиғиши қизиқ-да унга.

Яна бир мисол. “— Вой, мана буни кўрдингизми, кулавериб ичакларим узилди. — Нимани, мана бу эшакни айтяпсизми? Бечора... — Ҳа, мана менинг телефонимда ҳам шунга ўхшаши бор. Қаранг...”. 

Уйи олдида ўтирган 35 ёшлардаги икки қўшни телефонда дарё кўпригидан ташлаб юборилган жониворнинг чўкишини томоша қилаётгани эътиборимни тортди. Ахир, қайси ноинсоф ўзининг оғирини енгил қиладиган эшакка бунчалар шафқатсизлик қилади? Бировларнинг кўнгилхушлиги учунми бу нобакорлик? 

Азиз ўқувчи, фан ва техника инсонни разолат ботқоғига ботиши учун эмас, унинг камолотига хизмат қилиши керак эмасми? Ғарбда кишиларнинг бефарқлигига хотиржам қаралади. Шарқона менталитет эса буни ҳазм қилолмайди. Катталар кўпинча аксарият ёшларнинг жамиятга бегоналашиб, оддийгина ҳамдардлик ҳиссини унутиб қўяётганини ачиниб гапиради. Бу ҳақда қанча гапирилмасин, ёзилмасин, унутманг, сиз тасвирга олиб мулзам қилаётган одам қўшнингиз, маҳалладошингиз, юртдошингиз. Сиз каби оддий бир инсон. Хулоса ўзингизга ҳавола... 

Акбаржон Абураимов

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар