АҚШ собиқ вице-президенти ва 2000 йилги президентлик сайловларидаги номзод Альберт Горнинг маълум қилишича, АҚШ «президент Дональд Трамп вақтида оғир даврни бошидан ўтказмоқда». Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

«Бизда АҚШнинг жаҳондаги мақомига зарар келтирувчи қарорларни қабул қиладиган президент ҳеч қачон бўлмаганди. Бу Париж келишувидан чиқиш билан бошланди», - дея таъкидлаб ўтди Гор NBC телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, Гор Трампга алоқадор бошқа масалаларни ҳам кўтарган, улар орасида - «НАТО альянсига зарар келтириш ва АҚШ мақомига кўплаб соҳаларда зиён етказиш» бор.

Бундан ташқари, сиёсатчи АҚШнинг иқлим бўйича битимдан чиқиши борасида айтишича, Трамп «эс-ҳушини йиғиб олиши ва ўз қарорини бекор қилишга умид қилган», бироқ бу хато бўлиб чиқди.