Арманистон президенти Серж Саргсяннинг фикрича, Озарбойжонга рус қуролининг етказиб берилиши туфайли Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги баёнотлар хавфлидир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу жуда хавфли сўзлар, улар ёмон вазиятни юзага келтириш мумкин. Нафақат сўзларни, балки ҳаракатларни ҳам. Қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирар экансиз, сизлар ким билан қайта кўриб чиқиб, муносабатларни яхшиламоқчисиз, Туркия биланми? Ёки НАТОда Арманистонни қучоқ очиб кутиб олишадими? Ёки биз барча билан душман бўлиб: Озарбойжонга ёрдам бераяпсиз, ҳамда биз бутун жаҳонга қаршимиз, деб маълум қилишимиз керакми?»  - деди у.

Арманистон раҳбарининг сўзларига кўра, хавфсизлик соҳасида сиёсатнинг «диверсификация»си сўзини тушунмайди.

«Умумий сўзлар жамиятнинг бу соҳада тегишли билимларга эга бўлмаган қатламларига қаратилган, уларга бу керак эмас, ҳамда улар бу умумий сўзлар билан чекланиши мумкин. Диверсификация қилиш нима дегани? Нима, бизда НАТО, Евроиттифоқ давлатлари билан муносабатлар йўқми? Ҳозир айнан шундай сиёсатни олиб бормоқдамиз – яқин иттифоқчиларга эга бўлган ҳолда, шериклар билан ҳамкорлик қилаяпмиз», - дея таъкидлаб ўтди Саргсян.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Озарбойжонга қурол етказиб бериш масаласи – Арманистон-Россия дўстлиги, ҳамкорлиги ва икки томонлама муносабатларидаги энг оғриқли жойдир.

«Бироқ, бошқа жиҳатдан, баъзи ҳолатлар бор, ҳамда, эҳтимол, ушбу ҳолатларни биз қабул қилинмаймиз, бироқ бу уларга қулайдир. Ҳозирча жиддий ҳеч нарса юз бермади... Агарда жиддий оқибатлар юзага келмаса, буни Россиянинг минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича узоқ муддатли сиёсий фаолияти, деб баҳолаш керак», - дея хулоса қилди президент.