Арманистон парламентининг ташқи алоқалар бўйича доимий комиссияси раҳбари Армен Ашотяннинг маълум қилишича, Ереван кун тартибида рус тилига мамлакатда расмий мақом бериш масаласи йўқ. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Бизнинг кун тартибда рус тилига расмий мақом бериш, буни конституцияда мустаҳкамлаш қўйиш бўйича масала йўқ ва яқин орада бўлмайди», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия давлат думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашув очиқ кайфиятда бўлиб ўтган.

«Рус тилини бутунжаҳон аҳамиятига эга тиллардан бири сифатида кўрамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.