2017 йилнинг 17 июль куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи доирасида Туристик агентликлар ва туроператорлар Европа ассоциацияси ҳамда Bandua Communications Unipressoal LDA (Бельгия) компанияси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Туристик агентликлар ва туроператорлар Европа ассоциацияси ўртасида Англашув меморандуми, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Bandua Communications Unipressoal LDA (Бельгия) компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси миллий туристик маҳсулотини TV5 Monde каналларида тарғиб қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.